
✍️ «Севимли-ФМ» радиоканалининг FM.103.5 тўлқинларида эфирга узатилган «Муҳим ва долзарб мавзу» лойиҳасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У. П. Урунов энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳамда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.
⇒Бошловчи: Наргиза Қулматова.
► Youtube’да кўриш
#Архив Иситиш ва совитиш жиҳозларидан ҳам тўғри, оқилона фойдаланиш — энергия самарадорлик кўрсаткичларидан бири. Ушбу кўрсаткичлар, аввало, шаҳарсозлик лойиҳалари, бино-иншоотлар қурилишини лойиҳалаштириш, қурилиш материалларини танлаш, сифатли қуриш жараёни, бино-иншоотларнинг ички интерьерни жиҳозлаш, уни тўғри эксплуатация қилиш (бино-иншоотлардан фойдаланиш) меъёрларига амал қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Оддий сўз билан айтганда, нотўғри қурилган бино-иншоотдан тортиб нотўғри фойдаланилган оддий маиший ускуна-жиҳозларгача — иқтисодиётга катта зарар, жамият ва давлат тараққиётининг кушандаси ҳисобланади.
✅ Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги оддий, кўзилғамас майда тушунчалар йиғиндиси орқали шакллангани билан энергетика, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал тизимига, саноат корхоналаридан тортиб кичик ва ўрта бизнес объектларига замонавий, рақамли дастурлар асосида ишлайдиган ускуна ва жиҳозлар кириб келмас экан — энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги борасидаги ҳаракатларимиз тешик тоғорада сув ташиган билан баробар.
Марҳамат, жонли эфирдан ёзиб олинган радиомулоқот дастури билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати