

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати Норин–Учқўрғон гуруҳи мутахассислари томонидан электр энергияси таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини янада ошириш мақсадида 35/6 кВ кучланишли «Соҳил» подстанциясида жорий таъмирлаш ҳамда синов ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш жараёнида подстанциянинг асосий электр ускуналари кўздан кечирилиб, уларнинг техник ҳолати текширилди. Шунингдек, зарур профилактик тадбирлар бажарилиб, ускуналарнинг сифатли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган синов ишлари амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot