

© «Нурафшон» телеканали, «НИГОҲ» лойиҳаси (подкаст)
⚡️ Мавзу: «Яшил энергетика йўлидаги ислоҳотлар, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги» (2-қисм)
► Youtube’да кўриш
⚡️ Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказишни мақсад қилган.
✅ Бунинг учун мамлакатда умумий қуввати 20 ГВтдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда энергия сақлаш тизимларини ишга тушириш режалаштирилган.
⇒ 2030 йилга келиб мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 120 миллиард кВт·соатга етказиш режалаштирилган. Бу аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш имконини беради.
—
⚡️ Электр энергияси ҳам неъмат. Унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, асраш масъулияти — барчамиз учун виждон иши, бурч бўлиши керак. Бунда аҳоли сарфлаётган ойлик ёки йиллик электр энергия ҳажмини ўзи мустақил назорат ва таҳлил қилиб бориши, хулоса қилиши, табиий равишда тежамкорликни таъминлаши самарали натижа беради.
✅ Масаланинг яна бир жиҳати, энергия тежамкорликни доимий маданиятга айлантириш учун молиявий мотивация ҳам бўлиши керак. Агар электр нархи бозор нархидан бир неча баробар арзон бўлса, тежамкорлик ҳақидаги маъруза ва насиҳатлар иш бермаслиги аниқ.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати