

✍️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Ботаническая» подстанциясида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари ҳақида қисқача маълумот.
→ Мазкур энергетика объекти — 110/35/6 кВ кучланишли «Ботаническая» подстанцияси 1970 йилда фойдаланишга топширилган. Подстанцияда қуввати Т-1 — 40 МВА ва Т-2 — 63 МВА бўлган куч трансформаторлари ўрнатилган. Сўнгги йилларда аҳоли сони ҳамда электр энергияси истеъмолчиларининг ортиб бориши натижасида мавжуд қувватларга юклама сезиларли даражада ошган.
→ Шу сабабли «Ботаническая» подстанциясида кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
⚡️ Лойиҳа доирасида мавжуд қуввати Т-1 — 40 МВА ва Т-2 — 63 МВА бўлган трансформаторлар замонавий, қуввати 2×80 МВА бўлган трансформаторларга алмаштирилди. Шу билан бирга подстанциядаги электр қурилмалари, реле ҳимояси ва автоматика тизимлари ҳам босқичма-босқич янгиланмоқда.
► Ҳозирги кунда объектда қурилиш-монтаж ҳамда созлаш ишлари давом этмоқда.
⚡️ Модернизация ишлари тўлиқ якунлангач, подстанциянинг электр энергиясини узатиш имкониятлари сезиларли даражада ошади. Бу эса истеъмолчиларни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, юқори юклама даврларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда электр таъминоти ишончлилигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!