2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: 110 кВ кучланишли «Чинобод» ҳамда "Олтин водий" подстанциялари — Андижон вилояти
  • 23.06.2026
  • 14

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Ҳ.Муродов Филиал балансидаги 110 кВ кучланишли «Чинобод» подстанциясининг қувват ўтказувчанлиги ошириш мақсадида 16 МВА қувватли куч трансформатори ўрнига олиб келинган 40 МВА қувватли трансформаторни алмаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

⚙️ Шунингдек, 110 кВ кучланишли "Олтин водий" подстанциясидаги мавжуд электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиб, куннинг иссиқ вақтида доимий назорат олиб бориш тўғрисида навбатчи ходимларга кўрсатмалар берди.

⚡️ Маълумот ўрнида, “Андижон магистраль электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан мавжуд қувватларни ошириш бўйича модернизация-реконструкция лойиҳалари бажарилиб, эксплутатация қилинаётган тармоқларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot