2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Тендерлар
Махсус харид билдиришномаси – олдиндан малакавий танловсиз таклифлар сўрови
  • 23.06.2026
  • 11

Махсус харид билдиришномаси – олдиндан малакавий танловсиз таклифлар сўрови

Таклифлар сўрови

Ахборот тизимлари

(Лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш)

(Олдиндан малакавий танловсиз)

Буюртмачи: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти
Лойиҳа: “Электроэнергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” (ESTART)
Шартнома номи: Телекоммуникация тизимларини лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Кредит рақами: IDA 6943-UZ, Scale-up window 6944-UZ
ТС рақами: RFP/TELECOM/2026
Чиқарилган сана: 2026 йил 22 июнь

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Электроэнергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” (ESTART) лойиҳасини молиялаштириш учун Жаҳон банкидан маблағ олган бўлиб, ушбу маблағларнинг бир қисмини телекоммуникация тизимларини лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича Шартнома доирасидаги тўловларга йўналтиришни режалаштирган. Ушбу Шартнома бўйича Қарз олувчи тўловларни Жаҳон банкининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича тўловлар амалга ошириш йўриқномасида белгиланган тўғридан-тўғри тўлов усули орқали амалга оширади, бундан Шартнома шартларига мувофиқ аккредитив орқали амалга ошириладиган тўловлар мустасно.

2. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг энергетика тизими учун телекоммуникация тизимларини лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича талабларга жавоб берувчи Иштирокчилардан муҳрланган Таклифларни тақдим этишга таклиф қилади. Лойиҳа бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади; амалга ошириш муддати — 15 ой. Лойиҳанинг мақсади магистрал тармоқлар учун 100 Гбит/с ва кириш зоналари учун 10 Гбит/с ўтказувчанлик қувватига эга IP/MPLS технологияси асосидаги телекоммуникация тармоғини яратишдан иборат.

3. Харид Жаҳон банкининг «ИПФ қарз олувчилари учун харид қилиш қоидалари» (2016 йил июль, 2025 йил сентябрда қайта кўриб чиқилган) («Харид қоидалари») асосида Таклифлар Сўрови (ТС) тартиб-таомилини қўллаган ҳолда халқаро рақобатли харид шаклида ўтказилади ва Харид қоидаларида белгиланган барча талабларга жавоб берувчи Иштирокчилар учун очиқдир.

4. Таклифларни баҳолаш Тендер ҳужжатларида белгиланган баҳолаш тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширилади. Қуйидаги коэффитсиентлар қўлланилади: рейтинг мезонлари (техник ва нархсиз омиллар) учун — 40%; Таклиф қиймати учун — 60%.

5. Талабларга жавоб берувчи Иштирокчилар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг negutelecom@gmail.com электрон почта манзили орқали қўшимча маълумот олишлари, шунингдек, қуйида кўрсатилган манзилда иш вақти — соат 09:00 дан 17:00 гача Таклифлар Сўровига оид ҳужжатлар билан танишишлари мумкин.

6. Таклифлар Сўровига оид ҳужжатлар инглиз тилида қуйида кўрсатилган манзилга ёзма ариза тақдим этган ва талабларга жавоб берадиган Иштирокчиларга берилади.

7. Таклифлар 2026 йил 3 август куни соат 11:00 гача (Тошкент вақти бўйича) қуйида кўрсатилган манзилга етказилиши лозим. Таклифларни электрон шаклда тақдим этишга рухсат берилмайди. Кечиктириб тақдим этилган Таклифлар рад этилади. «ORIGINAL PROPOSAL» деб белгиланган ташқи конвертлар ва «TECHNICAL PART» деб белгиланган ички конвертлар 2026 йил 3 август куни соат 11:00 да (Тошкент вақти бўйича) Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 42-уй манзилида Иштирокчиларнинг ваколатли вакиллари ва иштироқ этишни истаган барча шахслар иштирокида ошкора очилади. «FINANCIAL PART» деб белгиланган барча конвертлар очилмаган ҳолда иккинчи очилиш ўтказилгунига қадар Буюртмачи сақловида қолади.

8. Барча Таклифлар 100 000 АҚШ доллари миқдорида банк кафолати билан бирга тақдим этилиши лозим.

9. Харид қоидаларига мувофиқ, Қарз олувчи ғолиб Иштирокчининг бенефициар эгалари тўғрисидаги маълумотларни Шартнома берилиши ҳақидаги билдиришнома таркибида Тендер ҳужжатларига киритилган бенефициар эгаликни ошкор қилиш шакли ёрдамида эълон қилиши шарт эканлиги эътиборга олинсин.

10.  Юқорида кўрсатилган манзил:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
Феруз Қурбонов, Бошқарув раиси ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 42-уй, 100 084
+998 71 236 66 33 | +998 71 208 56 39
negutelecom@gmail.com
telecom@uzbekistonmet.uz
www.uzbekistonmet.uz 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati