2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли Л-О-З-1 электр узатиш тармоғига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 23.06.2026
  • 19

Бугун соат 19:55 да Тошкент шаҳрида жойлашган "Зафар" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-О-З-1 электр узатиш тармоғи истеъмолчи балансидаги "Роҳат" подстанцияси шахобчасидаги шикастланиш натижасида ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай туманлари айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатга узилишлар кузатилди.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 22:52 да 110 кВ кучланишли Л-О-З-1 электр узатиш тармоғига кучланиш берилди.

Истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ