2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Жамоамиздаги соғлом иш муҳитига путур етказаётган ҳолат юзасидан ушбу мурожаатни йўлламоқдаман...»
  • 27.05.2026
  • 46

Мурожаат эгаси: Тошева Рухсора Бурҳоновна, «Навоий МЭТ» филиали ходими

Электрон почта: toshovaruxsora@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Ф.М.Қурбоновга, Зудлик билан куриб чикилишини сўраб,

МУРОЖААТ ХАТИ

Ҳурматли Феруз Мустафоевич!


Сизнинг кўп йиллик бошқарув тажрибангиз ва қонун устуворлигини таъминлашдаги қатъиятингизга таянган ҳолда, жамоамиздаги соғлом иш муҳитига путур етказаётган ҳолат юзасидан ушбу мурожаатни йўлламоқдаман.


“Навоий МЭТ” хўжалик мудири Б.Ҳ.томонидан 2026 йил 28 апрелда тақдим этилган мурожаат хатида менинг шахсиятим ва 16 йиллик меҳнат фаолиятим асоссиз равишда таҳқирланган.

Ушбу хатдаги “лавозимдан бўшатиш”, “қариндош-уруғчилик” ва “давлатга зарар етказиш” каби айбловлар нафақат ҳақиқатга тўғри келмайди, балки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, касб этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларининг қўпол равишда бузилишидир.


Хусусан, қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Шахсий маълумотлар дахлсизлиги: Б.Ҳ. томонидан менинг шахсий маълумотларим, маошим ва оилавий шароитимнинг асоссиз равишда ошкор қилиниши ва талқин этилиши “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун талабларига зиддир.


2. Этика ва зўравонлик: 2026 йил 26 феврал куни Б.Ҳамидов ходимлар бўлимига келиб, мени ва ҳамкасбларимни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган ҳамда жисмоний куч ишлатишга ҳаракат қилган. Бундай ҳолатлар тизимли равишда давом этиб келмоқда. Унинг аёл ходимларга нисбатан тажовузкор муносабати ва бақириши инсоний қадр-қимматни топташ деб баҳоланади.


3. Ваколат доираси: Етакчи муҳандис сифатида, лавозим йўриқномамга асосан, ходимларнинг иш вақтидаги тартибини назорат қилиш ҳуқуқига эгаман. Бироқ, Б.Ҳамидов ўзининг хизмат вазифаларини бажариш ўрнига, қонуний талабларга зўравонлик ва таҳқир билан жавоб қайтармоқда.


Юқоридаги воқеаларнинг ҳаққонийлигини қуйидаги исм-шарифи келтирилган ходимлар тасдиқлаши мумкин:

• М.Эшмирзаев, Ш.Ийдиева, Д.Ҳикматова, Ф.Ҳакимов, С.Душамов ва М.Назарова.


Шунингдек, корхонанинг 2-қаватида фаолият юритаётган Ҳисобхона, ХЭУХ ва Молия-иқтисод гуруҳи ходимлари билан суҳбат ўтказилса, Б.Ҳамидовнинг жамоадаги муҳити, аёл ходимларга бўлган ҳурматсизлиги ва ички тартиб-қоидаларни мунтазам бузиши яққол намоён бўлади.
 

Юқоридагилардан келиб чиқиб,

Сиздан:
• Менинг шаъним, қадр-қимматим ва меҳнат ҳуқуқларимни ҳимоя қилишингизни;
• Б.Ҳамидовнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, «Навоий МЭТ» филиали хўжалик мудири лавозим йўриқномасининг 2.3-банди ва Меҳнат кодекси талаблари асосида у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.
Зеро, давлат ташкилотида хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва асоссиз таъқибларнинг бўлиши юртимизда олиб борилаётган гендер тенглик сиёсатига мутлақо зиддир.
Адолатли қарорингизга ишонган ҳолда,


Р.Б.Тошева, «Навоий МЭТ» филиали етакчи муҳандиси:
2026 йил «12» май

 

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли Р.Б.Тошева, «Навоий МЭТ» филиали етакчи муҳандиси, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди. Ижро муддати тегишли тартибда буйруқ билан узайтирилди. Хизмат текшируви тайинланди.

 

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati