2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ички қарама-қаршиликлар жамоада оғир руҳий муҳит, хафалик ва адолатсизлик ҳиссини кучайтирмоқда...»
  • 17.06.2026
  • 36

Мурожаат эгаси: «Навоий МЭТ» филиали хотин-қизлари

Электрон почта: aslonovadilnoza808@gmail.com

 

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бошқарув раиси А.А.Назировга «Навоий МЭТ» филиали аёл ходимлари номидан


МУРОЖААТ


Биз, «Навоий МЭТ» филиалида меҳнат қилаётган аёл ходимлар, Ходимлар бўлими етакчи муҳандиси Тошева Рухсора атрофида юзага келаётган ҳолатлар юзасидан чуқур ташвиш ва қаттиқ норозилигимизни яна бир бор билдириб мурожаат қилмоқдамиз.


Тошева Рухсора жамоада узоқ йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб келаётган, ходимларнинг муаммоларини тинглайдиган, уларга инсонпарварлик ва адолат билан ёндашадиган, кўплаб ишчиларнинг ҳуқуқлари тикланишига сабаб бўлган фидойи ходим сифатида танилган. У жамоа ичида ишонч ва ҳурмат қозонган инсонлардан биридир.


Бироқ, афсус билан қайд этамизки, бугунги кунда унга нисбатан юзага келаётган айрим муносабатлар ва ички қарама-қаршиликлар жамоада оғир руҳий муҳит, хафалик ва адолатсизлик ҳиссини кучайтирмоқда.


Биз шу бинода бирга ишлаб келаётганимиз сабабли, ХБ муҳандиси Р.Тошеванинг ҳамда хўжалик бўлими мудири Б. Ҳамидовнинг жамоа ичидаги хатти-ҳаракатларига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Айниқса, Б. Ҳамидов томонидан Тошева Рухсоранинг иш фаолиятига тўсқинлик қилиш, унга нисбатан қўпол сўзлар ишлатиш, жамоа олдида ўзини тута олмаслик каби ҳолатлар, шунингдек “порталга ёзаман” деган таҳдидли ифодалар орқали босим ўтказишга уринишлар жамоада қаттиқ норозилик уйғотмоқда.


Бу каби ҳолатлар ишхона муҳитини издан чиқармоқда, ходимлар орасида қўрқув ва ишончсизлик кайфиятини кучайтирмоқда. Ҳатто айрим ходимлар орасида “адолат эмас, балки мурожаат қилиш орқали босим ўтказиш устун бўлиб кетяпти”, деган хавотирли фикрлар пайдо бўлаётгани жуда ачинарлидир.


Шу муносабат билан биз текширувчилардан фақат “пахта қўювчи” ёки бир томонни кўтариб, бошқасини инкор этувчи ёзувлар эмас, балки виждон ва инсоф билан ҳисоблашиб, ҳақиқатни холис баҳолашларини сўраймиз.


Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Касаба уюшмаси қўмитасидан ушбу ҳолат юзасидан чуқур, холис ва адолатли ўрганиш олиб бориб, аёл ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашларини илтимос қиламиз.


Биз шуни қатъий таъкидлаймиз: ходимнинг неча йиллик ҳалол меҳнати, унинг обрўси ва инсон сифатидаги қадри қайсидир ўз манфаатини давлат манфаатидан устун қўювчи қўштирноқ остидаги айрим шахслар босими остида йўқолиб кетмаслиги керак. Бундай ҳолатлар жамоада адолатсизликни чуқурлаштиради ва охир-оқибат бутун ишхона муҳитини парокандаликка олиб келади.


Биз адолат, инсоф ва ҳақиқат устувор бўлишига ишонамиз.
Ҳурмат билан,

“Навоий МЭТ” филиали аёл ходимлари номидан: Д. Жаҳонгирова; Д.Аслонова; Д.Ачилова; Ж.Алимова ҳамда Садоқат Райимова


Мурожаатга жавоб: Ҳурматли «Навоий МЭТ» филиали ходималари Д. Жаҳонгирова; Д.Аслонова; Д.Ачилова; Ж.Алимова ҳамда Садоқат Райимова, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди. Ижро муддати тегишли тартибда буйруқ билан узайтирилган ва хизмат текшируви тайинланган.

 

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati