
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси етакчи мутахассиси.
ТАЛАБЛАР: Олий маълумот (энергетик, иқтисодчи, ҳуқуқшунос маълумоти устунлик беради); энергетика соҳасида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши; давлат тили ва рус тили (инглиз тилини билиши устунлик беради) мукаммал билиши зарур.
Қўшимча талаблар: Йиғма ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тизимлаштириш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш, тартиблаш, умумлаштириш ва асосланган хулосалар чиқара олиши, ахборот-таҳлил материаллари, ҳисоботлар ва маълумотномаларни тайёрлаш тажрибасига эга бўлиши, таҳлилий фикрлаш, мантиқий ёндашув ва маълумотлар билан ишлашда аниқликка эътиборли бўлиши, давлат органлари ва ташкилотлар билан ишлаш, хизмат ёзишмалари ва расмий ҳужжатлар тайёрлаш кўникмаси, замонавий ахборот технологиялари ва офис дастурларидан (МС Оффисе, Повер Поинт, Санва ва бошқалар) самарали фойдалана олиши, жамоада ишлаш, масъулиятлилик ва ўз вақтида вазифаларни бажариш қобилияти, ахборот хавфсизлиги ва махфийлик қоидаларига риоя қила олиши.
❗️ Номзодлар диққатига! Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати