2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ONLINE: Акциядорлик жамиятида Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда
  • 30.06.2026
  • 6

✔️ ONLINE:  Акциядорлик жамиятида Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда

♦ Айни дақиқаларда, 30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан Акциядорлик жамиятининг фаоллар залида ЁШЛАР ФОРУМИ тадбирларининг дастлабки босқичи — Заковат ўйинлари ўтказилмоқда. Тадбир бошида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ташкилотимизнинг барча ҳудудий филиаллари ташриф буюрган ёш муҳандисларни бугунги сана билан қутлади. Бошқарув раисининг маслаҳатчиси Ориф Тўхташев ёшларнинг касбий фаолиятида муваффақиятлар тилаб, интеллектуал ўйинга старт берди.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар форуми тадбирининг иккинчи босқичи соат 15:00 да бошланиши режалаштирилган. Унда Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутахассислари, таниқли шоир-ёзувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишади. Тадбир сўнггида ўзининг касбий фаолиятида ютуқларга эришган ёшларга эсдалик совғалари улашилиб, бугунги тандбир ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказиш режалаштирилган. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati