2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
“ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2025 ЙИЛ УЧУН БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ҲИСОБОТИ
  • 30.06.2026
  • 27

Абдумалик Абдусалимович Назиров

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Бошқарув раиси

 

Ҳурматли акциядорлар, ҳамкорлар ва ҳамкасблар!

 

Эътиборингизга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2025 йил учун Барқарор ривожланиш ҳисоботини тақдим этамиз. Компания учун барқарор ривожланиш фақат электр энергиясини ишончли узатишни эмас, балки бошқарув самарадорлигини изчил ошириш, инфратузилмани ривожлантириш, корпоратив очиқликнинг замонавий стандартларини жорий этиш, хавфсизлик маданиятини мустаҳкамлаш ҳамда атроф-муҳит ва жамият олдида масъулиятли ёндашувни ҳам англатади.