2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати (Спорт тарғиботи)
ЁШЛАР ФОРУМИ: «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви форматидаги очиқ мулоқот бошланди
  • 30.06.2026
  • 16

♦ Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 июнь —  «Ёшлар куни» муносабати билан Акциядорлик жамиятининг фаоллар залида ЁШЛАР ФОРУМИ тадбирининг навбатдаги босқичи — «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви форматидаги очиқ мулоқот бошланди.

⚡️ Тадбирда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров ҳамда устоз энергетик — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзенергоинспекция») бошлиғи Исақулов Дадажон Айнақулович юз нафардан ортиқ ёш энергетикларнинг саволларига жавоб бериб, уларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилмоқда.

✅ Учрашув Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланди. Тадбирни олиб борувчи — Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Ориф Тўхташев бугунги очиқ мулоқот, бу каби тадбирларнинг ёш муҳандислар касбий фаолиятидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб бериб, навбатни савол-жавобларга берди.

Айни дақиқаларда қизғин савол-жавоб жараёни давом этмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati