2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Лаззат» подстанциясида ток трансформатори янгисига алмаштирилди
  • 02.07.2026
  • 11

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан электр узатиш тармоқлари ва подстанциялардаги ускуналарнинг ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида режали техник хизмат кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Жумладан, филиал тасарруфидаги Гулистон шаҳрида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Лаззат» подстанциясининг 10 кВ кучланишли Бройлер фидерида навбатдаги техник ишлар амалга оширилди.

Хусусан, подстанциядаги 10 кВ кучланишли ток трансформатори янгисига алмаштирилди. Мазкур техник тадбир ускунанинг ишончли ишлашини таъминлаш, ҳимоя ва ўлчов тизимларининг аниқлигини ошириш ҳамда электр тармоғининг барқарор фаолиятини таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot