

Ўзэнергоинспекция ишчи гуруҳи томонидан трансформатор пунктлари ва электр тармоқларини таъмирлаш, эскирган ускуналарни алмаштириш ҳамда техник йўқотишларни камайтириш бўйича Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.
Хусусан, айни кунларда Самарқанд шаҳридаги 1340 та трансформатор пунктида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, тармоқлар ишончлилигини ошириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида вилоятда электр тармоқларини реконструкция қилиш, янги электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари ҳам давом этмоқда.
Мазкур ишлар электр таъминоти барқарорлигини ошириш, техник йўқотишларни камайтириш ҳамда истеъмолчиларни ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Манба: https://t.me/Uzenergoinspeksiya
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати