

Бугун соат 04:35 да Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари истеъмолчиларининг электр таъминоти ишончлилиги ва барқарорлигини янада оширишга хизмат қилувчи муҳим энергетика объекти — «Тошкент» иссиқлик электр станциясидан «Келес» подстанциясигача қурилган 220 кВ кучланишли Л-2-К-4 электр узатиш ҳаво тармоғи муваффақиятли ишга туширилди.
♦ Лойиҳани ишга туширишдан олдин электр узатиш ҳаво тармоғида назарда тутилган барча монтаж, юқори кучланишли синов, ҳимоя ва автоматика қурилмаларини созлаш ҳамда комплекс синов ишлари тўлиқ ҳажмда амалга оширилди. Синов натижалари белгиланган техник талабларга тўлиқ жавоб берганидан сўнг объектга кучланиш берилиб, эксплуатасия режимига киритилди.
► Ҳозирги вақтда 220 кВ Л-2-К-4 электр узатиш ҳаво тармоғи юклама остида барқарор иш режимида фаолият юритмоқда. Барча технологик кўрсаткичлар диспетчерлик назорати остида белгиланган меъёрий параметрлар доирасида сақланмоқда.
✅ Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши:
✔️Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти электр тармоқларининг ишончлилигини янада ошириш;
✔️электр энергиясини узатиш қувватларини кенгайтириш;
✔️авариявий ҳолатларда электр таъминотини резервлаш имкониятларини яхшилаш;
✔️истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш;
✔️электр энергетикаси тизимининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
⚠️ Диққат:
⚡️ 220 кВ юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи юқори хавфли электр энергетикаси объекти ҳисобланади.
► Барча юридик ва жисмоний шахслардан электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, электр узатиш ҳаво тармоғи симлари ва таянчларига яқинлашмаслик, муҳофаза ҳудудида ваколатли ташкилотнинг ёзма рухсатисиз қурилиш-монтаж, ер қазиш ишларини амалга оширмаслик, юк кўтариш механизмлари ва бошқа махсус техникалардан фойдаланмаслик ҳамда электр тармоқлари муҳофаза ҳудудига оид белгиланган талабларга қатъий амал қилишларини сўраймиз.
❗️Электр энергетикаси объектларининг хавфсиз, ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлигингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati