2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Электр узатиш ҳаво тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 07.07.2026
  • 5

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 500 кВ кучланишли Л-525 электр узатиш ҳаво тармоғида 2316-талабномага асосан режали мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида тармоқ қурилмалари техник кўрикдан ўтказилиб, зарур профилактик ишлар бажарилди. Жумладан, электр узатиш ҳаво тармоғидаги носоз изоляторлар янгиларига алмаштирилиб, чақмоқдан ҳимояловчи тросларда ўрнатилган ёй сўндирувчи мосламалар таъмирланиб, қайта ўрнатилди. Шунингдек, анкер таянчларнинг айланма шлефлари ҳамда таянчларнинг юқори қисмлари кўрикдан ўтказилди.

Ишлар хавфсизлик техникаси талабларига қатъий амал қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot