2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Магистрал электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 07.07.2026
  • 3

220 кВ кучланишли Л–Сўғдиёна ҳаво электр узатиш тармоғида режа асосидаги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚙️ Иш жараёнида 61, 73, 81, 93 ва 95-сонли таянчларда яроқсиз ҳолга келган изоляторлар янгисига алмаштирилди. Хусусан, эскирган ПСД-70Э турдаги изоляторлар ўрнига янги изоляторлар ўрнатилди.

► Шунингдек, 304, 305, 306, 307 ва 308-сонли таянчларда А, Б ва С фазаларига қушлардан ҳимоя қилувчи тўсиқлар (ППЗ) ҳамда ҳимоя соябонлари ўрнатилди. Ушбу қурилмалар elektr узатиш тармоғини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш ва авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Барча техник ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot