

Куз-қиш ва ёз ойларида энергия ресурслари харажатини камайтириш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан компенсация тўланиши жорий этилган. Ва энди буни уйдан чиқмай туриб расмийлаштириш мумкин.
Мазкур хизматдан: Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича “давлат таъминотидаги оила” ёки “камбағал оила” тоифасидаги мезонларга мос, оиладаги жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилалар фойдаланишлари мумкин.
Компенсация базавий меъёрдан ошган қуйидаги истеъмол ҳажми учун ажратилади:
⏺Электр энергияси: ойига 150 кВт·соатгача;
⏺Табиий газ: иситиш мавсумида ойига 250 куб метргача, бошқа ойларда эса ойига 150 куб метргача.
♦Аризани:
⇔Онлайн: my.gov.uz орқали.
⇔Офлайн: Давлат хизматлари маркази, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали топшириш мумкин.
Ариза ҳар ойнинг 16-санасига қадар қабул қилинади (16-санадан кейингилари навбатдаги ойга ўтади).
► Тўлов тартиби қуйидагича: Компенсация тасдиқлангач, маблағ кейинги ойнинг 27-санасига қадар “Халқ банки” орқали фуқаронинг ижтимоий ёки банк картасига ўтказиб берилади. Натижа ҳақида СМС ва шахсий кабинетга хабарнома келади.
Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.
►Ҳозироқ ариза юбориш учун: https://my.gov.uz/uz/service/1363
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20395
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати