2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати (Спорт тарғиботи)
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Навбатдаги Раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
  • 10.07.2026
  • 2

♦ Ёшлар куни муносабати “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиалида навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида ёш ходимлар ўртасида хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар мусобақаси ташкил этилди.

► Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришда хавфсизлик маданиятини юксалтиришдан иборат бўлди.

✅ Мусобақа якунида фаол иштирок этган ва ғолиблар филиал Касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди. Бундай тадбирлар ходимлар, айниқса ёш мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш, жамоада ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда “Хавфсизлик – энг устувор қадрият” тамойилини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot