2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Кеча соат 21:00 да республикада электр энергияси истеъмоли ўтган йилги кўрсаткичдан 1,2 ГВт юқори бўлди
  • 10.07.2026
  • 3

#факт

→Кеча соат 21:00 да республикада электр энергияси истеъмоли ўтган йилги кўрсаткичдан 1,2 ГВт юқори бўлди

 Кеча, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатига кўра, республика бўйича электр энергиясига бўлган истеъмол юкламаси 12 621 МВтни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг худди шу соатига нисбатан 1 231 МВт ёки 10,8 фоизга юқори.

Мазкур вақтда электр станцияларида жами 11 921 МВт қувватда электр энергияси ишлаб чиқарилди. Жумладан:

♦ иссиқлик электр станцияларида — 9 218 МВт;
♦ гидроэлектр станцияларида — 1 889 МВт;
♦ шамол электр станцияларида — 684 МВт;
♦ блок станцияларда — 130 МВт.

►Шунингдек, электр энергиясига бўлган юқори талабни қоплаш мақсадида энергия сақлаш тизимларидан қўшимча қувват тармоққа узатилди.

Маълумот учун: 2025 йил 9 июль куни соат 21:00 да республика бўйича электр энергияси истеъмоли 11 390 МВтни ташкил этган.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/20433

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati