
Харид тўғрисидаги махсус билдиришнома
Таклифлар тақдим этиш учун сўров
Лойиҳалаш, етказиб бериш ва монтаж қилиш
(Икки конвертли тендер жараёни, дастлабки малакавий сараловсиз)
Буюртмачи: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (ЎзМЭТ)
Лойиҳа: Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш (ESTART)
Шартнома номи: Магистрал подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш
«Гулча» 220 кВ ПС, «0» 220 кВ ПС, «Горная» 220 кВ ПС ва «Даугизтау» 220 кВ ПС.
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Кредит №: IDA-69430, TF0B5804-UZ
№ RFB: RFB/MUTS/2021-7R
Эълон қилинган сана: 2026 йил 13 июль
1. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш (ESTART)” лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банкидан молиявий маблағ олди ва ушбу маблағларнинг бир қисмини магистрал подстанцияларни («Гулча» 220 кВ ПС, «0» 220 кВ ПС, «Горная» 220 кВ ПС ва «Даугизтау» 220 кВ ПС) модернизация ва реконструкция қилиш бўйича шартнома тўловларига йўналтиришни режалаштирган. Ушбу шартнома бўйича тўловлар Қарз олувчи томонидан тўғридан-тўғри тўлов (Дирест Паймент) усулида, Жаҳон банкининг “Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш доирасида тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади, шартномага кўра аккредитив орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно.
2. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (ЎзМЭТ) барча мувофиқ иштирокчиларни магистрал подстанцияларни («Гулча» 220 кВ ПС, «0» 220 кВ ПС, «Горная» 220 кВ ПС ва «Даугизтау» 220 кВ ПС) модернизация ва янгилаш учун муҳрланган таклифлар тақдим этишга таклиф қилади.
3. Тендер иштирокчиларига қўйиладиган малакавий талабларга нисбатан таклифлар тақдим этиш учун сўров (RFB) ҳужжатларининг III бўлимида белгиланган талаблар, жумладан, умумий тажриба, махсус тажриба, молиявий имкониятларга оид талаблар ва бошқа малакавий талаблар қўлланилади.
4. Ушбу ҳужжатда баён этилган талаблар билан RFB ҳужжатларининг III бўлимида белгиланган талаблар ўртасида ҳар қандай тафовут юзага келган тақдирда, RFB ҳужжатлари III бўлимининг қоидалари устувор кучга эга бўлади.
Иштирокчиларга қўйиладиган малакавий талаблар:
Умумий тажриба:
Пудратчи, субпудратчи ёки бошқарувчи пудратчи сифатида энергетика соҳасида 2016 йил 1 январдан бошлаб камида 10 (ўн) йиллик тажриба.
Махсус тажриба:
Пудратчи, қўшма корхона аъзоси (Тендер иштирокчиси қўшма корхона иштирокчиси ёки субпудратчи сифатида иштирок этган шартномалар бўйича ушбу талабга мувофиқликни тасдиқлаш учун фақат бевосита Тендер иштирокчисининг ўзи бажарган ишлар улушининг қиймати ҳисобга олинади), бошқарувчи пудратчи ёки субпудратчи сифатида қиймати камида 22 400 000,00 АҚШ доллари (йигирма икки миллион тўрт юз минг АҚШ доллари) бўлган камида иккита (2) шартномада ёки қиймати камида 42 000 000,00 АҚШ доллари (қирқ икки миллион АҚШ доллари) бўлган битта (1) шартномада сўнгги ўн (10) йил (2016 – 2025) давомида иштирок этиш; ушбу шартномалар муваффақиятли ва сезиларли даражада якунланган (Сезиларли даражада якунланиш деганда тегишли шартномада назарда тутилган ускуналарни етказиб бериш ва монтаж ишлари ҳажмининг камида 80 % бажарилиши тушунилади) ҳамда таклиф этилаётган етказиб бериш ва ўрнатиш хизматларига ўхшаш бўлиши керак. Шартномаларнинг ўхшашлиги 220 кВ ва ундан юқори кучланишли подстанцияни лойиҳалаш, етказиб бериш, ўрнатиш, модернизация қилиш/тиклаш, синовдан ўтказиш ва фойдаланишга топшириш ишларига асосланиши лозим.
Юқорида кўрсатилган ёки сўнгги ўн (10) йил ичида бажарилган бошқа шартномалар бўйича қуйидаги асосий иш турларини бажаришда минимал тажриба талаб этилади:
1. Камида битта 220 кВ ёки ундан юқори кучланишли подстанцияни модернизация қилиш бўйича батафсил муҳандислик лойиҳасини тайёрлаш.
2. 220 кВ ёки ундан юқори кучланишли подстанция учун асосий ускуналарни: автотрансформаторлар, ўлчов трансформаторлари, реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари, узгичлар ва ажратгичларни етказиб бериш ва монтаж қилиш.
3. Ҳар бирининг кучланиши камида 220 кВ ва қуввати камида 200 МВА бўлган камида ўнта (10) трансформатор бирлигини етказиб бериш ва монтаж қилиш.
4. 220 кВ ёки ундан юқори кучланишли подстанция учун реле ҳимояси қурилмалари, иккиламчи ускуналар ва бошқарув шкафларини лойиҳалаш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш (камида битта подстанция учун).
5. 220 кВ ва ундан юқори кучланишли подстанциялар учун юқори частотали ускуналар ва аварияга қарши автоматика қурилмаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш (камида битта подстанция учун).
Молиявий талаблар:
· Сўнгги беш (5) йил (2021–2025 йиллар) учун аудитдан ўтказилган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш ёки, агар Тендер иштирокчиси мамлакати қонунчилигига кўра аудит ўтказиш талаб этилмаса, Тендер иштирокчисининг ҳозирги барқарор молиявий аҳволини ва истиқболдаги узоқ муддатли рентабеллигини тасдиқловчи, Буюртмачи учун мақбул бўлган бошқа молиявий ҳисоботларни тақдим этиш.
· Электр энергетикаси соҳасидаги минимал ўртача йиллик айланма — 28 000 000,00 (йигирма саккиз миллион) АҚШ доллари бўлиб, у сўнгги уч (3) йил (2023–2025 йиллар) давомида бажарилаётган ёки якунланган шартномалар бўйича олинган тасдиқланган тўловларнинг умумий суммаси сифатида ҳисобланади.
· Қуйидагиларни қоплаш учун ликвид активлар, гаров билан банд бўлмаган моддий активлар, кредит линиялари ва бошқа молиявий воситалар каби молиявий ресурсларнинг мавжудлиги ёки улардан фойдаланиш имконияти (шартномалар бўйича ҳар қандай аванс тўловлари бундан мустасно):
(i) 5 600 000,00 (беш миллион олти юз минг) АҚШ доллари миқдоридаги пул оқимига бўлган талабларни; ва
(ii) ушбу шартнома бўйича умумий пул маблағларига бўлган эҳтиёжларни ҳамда жорий мажбуриятларни
Экологик ва ижтимоий масалаларни бошқариш тажрибаси:
Бош пудратчи, қўшма корхона аъзоси ёки субпудратчи сифатида 2021 йил 1 январдан таклифлар тақдим этиш муддатигача бўлган даврда қуйидаги йўналишларда иш тажрибаси:
1. Экологик ва ижтимоий хавфлар ҳамда таъсирларни баҳолаш ва бошқариш.
2. Меҳнат муносабатлари ва меҳнат шароитлари.
3. Тендер таклифлар тақдим этиш учун сўров (RFB)дан фойдаланган ҳолда, Жаҳон банкининг “ IPF қарз олувчилари учун харидлар қоидалари”га (2025 йил, сентябрь) мувофиқ халқаро рақобатли харид тартибида ўтказилади ҳамда Харидлар қоидаларида белгиланган барча мувофиқ иштирокчилар учун очиқдир.
4. Манфаатдор иштирокчилар қўшимча маълумот олиш учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга, ЛАОГ менежери — Исмоилжон Абдуғаниевга (pmu.modernization@gmail.com) мурожаат қилишлари ҳамда тендер ҳужжатлари билан иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қуйида кўрсатилган манзилда танишишлари мумкин.
5. Таклифларни баҳолаш тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартиб-таомилларга мувофиқ ўтказилади. Вазнли мезонлар (техник ва нотехник омилларни ўз ичига олган ҳолда) учун солиштирма вазн — 50%, нарх учун — 50%.
6. Инглиз тилидаги тендер ҳужжатларини манфаатдор иштирокчилар қуйидаги манзилга электрон почта орқали ариза юборганларидан сўнг олишлари мумкин: pmu.modernization@gmail.com. Ҳужжат аризада кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади.
7. Таклифлар қуйида кўрсатилган манзилга 2026 йил 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 гача етказиб берилиши керак. Таклифларни электрон шаклда тақдим этишга йўл қўйилмайди. Кўрсатилган муддатдан кеч тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди. “АСЛ ТАКЛИФ” деб белгиланган ташқи конвертлар ва “ТEХНИК ҚИСМ” деб белгиланган ички конвертлар иштирокчиларнинг ваколатли вакиллари ва барча хоҳловчилар иштирокида қуйида кўрсатилган манзилда 2026 йил 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да омма олдида очилади. “МОЛИЯВИЙ ҚИСМ” деб белгиланган барча конвертлар муҳрланган ҳолда қолади ва таклифларнинг иккинчи очиқ (оммавий) очилишигача Буюртмачининг сейфида сақланади.
8. Барча таклифлар банк кафолати (Bid Security) билан бирга тақдим этилиши керак; кафолат суммаси — 280 000,00 (икки юз саксон минг) АҚШ доллари.
9. Ғолиб деб топилган иштирокчининг бенефициар мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни шартнома бериш тўғрисидаги билдиришнома доирасида, тендер ҳужжатларига киритилган бенефициар мулкчиликни ошкор қилиш шаклидан фойдаланган ҳолда ошкор этиш юзасидан Харидлар қоидаларининг талабига эътиборингизни қаратамиз.
10. Таклифлар тақдим этиладиган манзил:
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй
4-қават, 401-хона
Тел.: +998 71 236 66 28
E-mail: pmu.modernization@gmail.com
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати