2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Жазирама иссиқда электр узатиш тармоқларида авария нега юз беради?
  • 12.07.2026
  • 9

Ёзнинг жазирама кунларида электр узатиш тармоқлари юқори ҳарорат ва ортиб бораётган юклама шароитида ишлайди.

Бундай омиллар айрим ҳолларда электр тармоқларида носозликлар юзага келиш эҳтимолини оширади.

♦ Ташқи ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши симларнинг қизишига олиб келади;

♦ электр истеъмолининг ортиши натижасида тармоқларда юклама кўпаяди;

♦ симларнинг термик чўзилиши уларнинг осилиш даражасини ошириши мумкин;

♦ изоляторлар, маҳкамлагичлар ва бошқа конструктив элементлардаги носозликлар авария хавфини кучайтиради.

Бундай ҳолатларда электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиши ва айрим истеъмолчиларнинг электр таъминоти вақтинча чекланиши мумкин.

♦ Носозлик аниқлангач, авария-таъмирлаш бригадалари томонидан зарур тиклаш ишлари амалга оширилади.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/20452

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat