

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали ҳамда Фарғона давлат техника университети ҳамкорлигида филиалнинг тезкор ходимлари, подстанция навбатчи муҳандислари ва электромонтёрлари иштирокида навбатдаги техник ўқиш машғулотлари ташкил этилди.
► Машғулотларда электр ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш, тезкор ҳаракатлар ҳамда подстанцияларда ишларни тўғри ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ходимлар ВР-тренажёрлар ёрдамида подстанциядаги 6–10 кВ комплекс ташқи тақсимлаш қурилмаси (КРУН) бўлинмаларини таъмирга чиқариш ва иш жойини тайёрлаш бўйича амалий машқларни бажаришди.
► Ўқув жараёнида мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш, касбий малакасини ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнида учраши мумкин бўлган турли вазиятлар бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, савол-жавоблар ташкил этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
✅ Бундай техник ўқишлар ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини мунтазам ошириш, электр тармоқларининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талабларига қатъий риоя этилишига хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot