2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Режали таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • 13.07.2026
  • 1

"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли «Гулча» подстанциясининг 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасидаги айланма (захира) ўчиргичда режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш жараёнида ускунанинг таянч изоляторлари, контакт бирикмалари ва ток ўтказувчи қисмлари техник кўрикдан ўтказилиб, зарур профилактик ҳамда созлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Мазкур тадбирлар электр узатиш ускуналарининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг

расмий телеграм каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot