2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Жазирама кунларда узлуксиз электр таъминотини сақлаб қолиш учун барча чоралар кўрилмоқда
  • 14.07.2026
  • 2

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан электр таъминоти барқарорлигини сақлаш, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Филиал ҳудудидаги барча муҳим энергетика объектларида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган, тезкор-авария бригадалари зарур автотранспорт ва техника билан таъминланган ҳолда шай ҳолатга келтирилган.

► Шунингдек, ёз мавсумини беталафот оътказиш мақсадида ускуналар ҳолати мунтазам техник назоратдан оътказилмоқда, зарур захира жиҳоз ва материаллар тайёрлаб қоъйилган.

► Юқори кучланишли тармоқларда узлуксиз иш режимини таъминлаш, авария-таъмирлаш бригадаларининг доимий шайлигини сақлаш ҳамда режали таъмирлаш ишларини жадаллаштириш — бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

► Филиал ходимлари жазирама иссиққа қарамай, истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш йоълида фидокорона меҳнат қилишмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ 

https://t.me/QashqadaryoMET