

Аввал хабар берганимиздек, 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари белгиланган режа асосида давом этмоқда.
► Айни вақтда мутахассислар тун бўйи узлуксиз меҳнат қилиб, ишларни сифатли ва имкон қадар қисқа муддатда якунлаш учун хизмат олиб бормоқда.
⇒ Амалга оширилаётган ушбу ишлар келгусида электр таъминоти ишончлилиги ва барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади.
! Келтирилаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ