2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Жазирама кунларда ҳам электр таъминоти барқарорлиги — доимий назоратда!
  • 15.07.2026
  • 7

☀️ Республикамиз бўйлаб, жумладан Хоразм вилоятида ҳам ёзнинг энг иссиқ кунлари кузатилмоқда. Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши электр энергиясига бўлган талабни ошириб, электр узатиш тармоқлари ва трансформаторларга тушаётган юкламани сезиларли даражада кучайтирмоқда.

 "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Зарур захира ускуналари ва материаллар олдиндан тайёрлаб қўйилган бўлиб, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни имкон қадар қисқа муддатларда бартараф этиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot