2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: "Долзарб 60 кун" тадбири доирасида ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари олиб борилди
  • 16.07.2026
  • 19

⚡️ "Долзарб 60 кун" тадбири доирасида 5 июлдан 5 сентябргача жазирама об-ҳаво шароитида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
 

► Мазкур тадбир доирасида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология бошқармаси ҳамда Ўрмон хўжалиги инспекцияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда филиал тасарруфидаги юқори кучланишли электр узатиш хаво тармоқлари ўтган ўрмон хўжалиги ҳудудларида ўрганиш ишларини олиб бордилар.

♦ Ўрганиш давомида юқори кучланишли электр узатиш линиялари таянчларининг техник ҳолати, электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналари, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши ҳамда ёнғин хавфини юзага келтириши мумкин бўлган омиллар жойида кўздан кечирилди. Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда электр тармоқларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ўрмон ҳудудларида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot