
ЭЪЛОН
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва электр тармоқларига тушаётган юкламанинг ортиши натижасида, соат 14:30 ҳолатига кўра Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган.
Бунинг оқибатида Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Электр таъминотида режали ва режадан ташқари ўчишлар ҳақида ҳар бир туман электр таъминоти корхонасии (ЭТК) томонидан ташкил этилган телеграм гуруҳларда эълонлар бериб борилмоқда.
Хусусан, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Сергели ЭТК каби телеграм гуруҳлари орқали мунтазам равишда маълумот бериб бориляпти.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари томонидан ташкил қилинган телеграм гуруҳларида электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20501
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати