2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида ёшлар билан маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди
  • 17.07.2026
  • 6

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига тайёргарлик масалаларига бағишланган “Маърифат соати” тадбири ўтказилди. Унда Жамият Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳамда Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси Тўхташев Ориф Абдумажидович иштирок этди.

Мулоқот давомида Ватанга садоқат, миллий қадриятлар, ёшларнинг юрт тараққиётидаги ўрни, шунингдек, энергетика соҳасида фаолият юритаётган иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Тадбир якунида фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш йўлидаги ишларни изчил давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot