

Аввал хабар берганимиздек, Қарши шаҳридаги 110/10/6 кВ кучланишли «Соҳил» подстанциясида қуввати 6300 кВА бўлган Т-2 куч трансформаторини 10000 кВА қувватли трансформаторини алмаштириш бўйича ишлар 2026 йил 20 июль куни соат 12:18 да тўлиқ якунланди.
⚡️ Барча кўрсатилган ҳудудлар Узумзор, Пистакент, Ҳарамжўй, Қўрғонча, Худойзот, Рогузар, Чақар, Чармгар ва Насаф МФЙлари — электр энергияси билан тўлиқ ва барқарор таъминланди.
Эндиликда янги, юқори қувватли трансформатор жазирама ёз иссиқлигида ҳам, куз-қиш мавсумида ортиб борадиган юклама шароитида ҳам истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
Айрим техник сабабларга кўра, ўрнатиш ишлари дастлаб белгиланган муддатда эмас, бироз кечикиб якунланганлиги учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ