

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов жазирама иссиқ кунларда электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
⚙️ Ҳоким тармоқ ходимларидан жорий таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши, жиҳозларнинг техник ҳолати ва ёзги юклама шароитида узлуксиз электр таъминотини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўрадилар. Шунингдек, аҳоли ва ташкилотларни сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишларни янада жонлантириш зарурлигини таъкидладилар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ