

⚡️ Электр тармоқларининг ишончли ва барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида 220, 110 ҳамда 35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоқларининг техник ҳолати кўздан кечирилиб, таянчлар, изоляторлар, симлар ва линия арматураларининг созлиги текширилмоқда. Шунингдек, аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, тармоқларнинг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар бажарилмоқда.
Мазкур ишлар электр узатиш тармоқларининг барқарор ва хавфсиз фаолиятини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлашини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ўзбекистон MЭT” АЖ Ахборот хизиати
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали
телеграм каналига обуна бўлинг!