2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Жазирама иссиқда ҳам мутахассисларимиз барқарор электр таъминотини таъминлаш йўлида меҳнат қилмоқда
  • 21.07.2026
  • 10

Ёзнинг жазирама кунларида электр энергиясига бўлган талаб ортиб, электр тармоқлари ва ускуналарга тушадиган юклама сезиларли даражада ошади. Шундай шароитда ҳам "Сирдарё магистраль электр тармоқлари" филиали мутахассислари электр таъминотининг барқарор ишлашини таъминлаш йўлида меҳнат қилмоқда.

Ана шундай ишлар доирасида филиал тасарруфидаги Ховос туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Гулбаҳор» подстанциясининг қуввати 2 500 кВА бўлган Т-2 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг!