

"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Ангор» подстанциясида электр таъминотининг ишончлилиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида КРУН-10-2 даги Ф-10 10 кВ чиқиш фидерининг ток трансформатори алмаштирилиб, релели ҳимоя ва автоматика (РҲ ва А) қурилмалари синов ҳамда текширувдан ўтказилди.
Мазкур ишлар 29-сонли топшириқ-ижозатнома асосида белгиланган техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда. Ток трансформаторлари ва релели ҳимоя қурилмаларини текшириш электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлашдаги муҳим профилактик тадбирлардан биридир.
Фидойи энергетикларимизнинг масъулиятли меҳнати туфайли истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш йўлида зарур техник ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Янгиликни кузатинг: http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot