2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли янги подстанция ҳамда узунлиги 2,1 км бўлган юқори кучланишли линия фойдаланишга топширилди
  • 25.07.2026
  • 86

110/35/10 кВ кучланишли янги подстанция ҳамда узунлиги 2,1 км бўлган юқори кучланишли линия фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўпқаватли уйлар ҳамда туман маркази аҳолисини барчарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида узунлиги 2,1 км бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини тортиш ҳамда 2х16 МВА қувватли подстанцияни қуриш лойиҳаси муваффақиятли якунланди.

110/35/10 кВ кучланишли янги «Тайлоқ» подстанцияси ва янги линияга 72 соат давом этган синов ишларидан сўнг ишга туширилиб, электр энергетика умумтармоғига уланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳити ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-407-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Раёсат йиғилишининг 2025 йил 2 июлдаги 78-сон баёни асосида амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat