
Бугун соат 01:46 да "Хоразм" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Хоразм линияси ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.
Натижада Гурлан ва Шовот туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 02:21 да носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Навбатчи бригада аъзолари ўчиш сабабини аниқлади

Ҳурматли истеъмолчилар, аввал хабар берганимиздек, бугун соат 01:46 да "Хоразм" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Хоразм линияси ҳимоя тизимидан ўчган эди.
Натижада Гурлан ва Шовот туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилганди.
САБАБИ: Аниқланишича, линиянинг 5–6-таянч устунлари оралиғида йўл қурилиши махсус транспорт воситаси томонида юк тушириш жарёнида тармоқнинг "А" фазасига рухсат этилмаган масофага яқинлашиши туфайли қисқа туташув содир бўлган.
Қисқа туташув излари симда, асфальт қопламаси ҳамда автотранспорт воситасида қолган.
Эслатиб ўтамиз, соат 02:21 да носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
❗️ Эътиборли бўлинг!
► Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон"Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қароридан:
2-боб, 15-банд: Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашининг бузилиши, шу жумладан … , шунингдек экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:
а) электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;
б) ... электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш;
в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш;
г) ... кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;
д) ахлатхоналарни жойлаштириш;
е) ... ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш ва қуйиш (электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зонасида) тақиқланади.
3-боб. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш
13. Электр тармоғи хўжалиги объектлари ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилинади.
14. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:
а) электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:
⚡️ 35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр;
⚡️ 110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр;
⚡️ 220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр;
⚡️ 500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати