
БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига МОЛИЯ БЎЙИЧА МУТАХАССИС лавозими.
Таълим:
Молия, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, аудит ёки тегишли йўналишларда олий маълумот.
❗️ Талаблар:
▪️Лойиҳа буджети, молиявий режалаштириш ва харажатлар назорати бўйича тажриба;
▪️Халқаро молия институтлари, хусусан ОТБ лойиҳаларининг молиявий тартиб-таомилларини билиш;
▪️Тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини текшириш кўникмаси;
▪️Молиявий ҳисоботлар, пул оқими прогнозлари ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
▪️ MSFO/IFRS, солиқ, божхона ва валюта операциялари бўйича тушунча;
▪️Молиявий рискларни баҳолаш ва аудит жараёнларида иштирок этиш тажрибаси.
Кўникмалар:
▪️Таҳлилий фикрлаш ва тизимли ёндашув;
▪️Масъулиятлилик ва аниқлик;
▪️Жамоада ишлаш ва тезкор қарор қабул қилиш;
▪️Катта ҳажмдаги молиявий ҳужжатлар билан ишлаш.
Техник билимлар:
1C , CPD, LFIS, Excel, Word ва PowerPoint дастурларини мукаммал билиш.
Чет тиллари: Инглиз ва рус тилларини мукаммал билиш.
Тажриба: Молия ёки халқаро лойиҳаларни молиявий бошқариш йўналишида камида 1–3 йиллик иш тажрибаси.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
Мурожаат учун: 71-236-6615.
⇒ Онлайн резюме
✍️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
❗️ Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати