2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Президент топшириқлари ижроси амалда: Наманганда энергия самарадорлигини ошириш ишлари давом этмоқда
  • 29.07.2026
  • 33

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёқилғи-энергетика соҳасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, йўқотишларни камайтириш ва тармоқлар самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Наманган вилоятида амалий ишлар изчил олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида "Миллий электр тармоқлари" АЖ Наманган магистрал электр тармоқлари филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанцияси фаолияти ҳамда ушбу подстанциянинг электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнлари ҳамда замонавий бошқарув тизими кўздан кечирилди.

Шунингдек, 2026 йилда энергия тежамкорлигини ошириш, техник йўқотишларни қисқартириш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тақдимоти намойиш этилди.

Мазкур лойиҳалар аҳоли ва тадбиркорларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш ҳамда хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Манба: https://t.me/davlatobodhokimligi/136932

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати
► “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!