2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари шахсий қабул ўтказди
  • 29.07.2026
  • 6

Бугун, 2026 йил 29 июль куни Акциядорлик жамиятининг бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Х.Муродов фуқаролар мурожаати учун ажратилган офис хонасида фуқаролар мурожаати юзасидан шахсий қабул ўтказди.

Қабул давомида Энерготизим ва электр тармоқларини эксплуатация қилиш департаметни мутахассислари ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, «Олимпия» МФЙ дан ташриф буюрган фуқаро М.М.Турдиева тураржой майдонидан ўтган 35 кВт кучланишли электр тармоқларини бошқа жойга кўчириш масаласи билан мурожаат қилган. Мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон "Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори талаблари тушунтирилиб, мурожаат амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши тушунтирилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat