

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали бош муҳандиси раҳбарлигида подстанциялар тезкор ходимлари учун техник уқиш ташкил этилди.
Уқиш давомида қуйидаги масалалар бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди:
♦ Подстанцияларнинг бўлиниш чегаралари;
♦ Подстанцияларнинг меъёрий схемалари;
♦ Реле ҳимояси ва автоматика ишлаш принциплари;
♦ Юқори диспетчерлик бошқаруви ва тасарруфидаги электр қурилмалари.
Бундай тадбирлар тезкор ходимларнинг малака даражасини ошириш, иш жараёнида оперативлик ва аниқликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
• АХБОРОТ ХИЗМАТ