2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Электр таъминотидаги узилиш тупроқ ўпирилиши билан боғлиқлиги аниқланди
  • 02.08.2026
  • 22

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Бугун, соат 18:55 да «Выставочная» подстанциясида В-Т-1-6 кВ қурилмасида юзага келган носозлик сабабли Т-1 куч трансформатори фавқулодда ўчди.

Натижада, пойтахтнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудуд истеъмолчиларнинг электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда мутахассислар томонидан носозлик сабабларини аниқлаш ва электр таъминотини имкон қадар қисқа муддатда тиклаш бўйича тезкор авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

⚠️ Электр таъминотидаги узилиш тупроқ ўпирилиши билан боғлиқлиги аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 18:55 да «Выставочная» подстанциясида В-Т-1-6 кВ қурилмасида юзага келган носозлик туфайли фавқулодда ўчиш содир бўлган эди..

Дастлабки маълумотга кўра, подстанциядаги носозликка Олмазор туманидаги «Орзу» МФЙ ҳудудидан ўтган Л-Школьная-1 ва Л-Школьная-2 калбел тармоғи котлаван қазишдаги эҳтиётсизлик туфайли тупроқ кўчичиши ҳодисаси билан боғлиқ.

Айни пайтда мутахассислар носозликни бартараф этиб, электр таъминотини тиклаш чораларини кўришмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Подстанциядаги носозлик бартараф этилиб, электр қурилмаларига кучланиш берилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ