2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК ДОИРАСИДА ХАВФСИЗЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
  • 01.08.2026
  • 24

Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан аҳоли турар жойлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига яқин ҳудудларда жойлашган юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг муҳофаза зоналарида хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хатлов ишлари давомида муҳофаза зоналаридаги ноқонуний қурилмалар, хавф туғдирувчи омиллар ҳамда амалдаги хавфсизлик талабларига зид ҳолатлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур амалий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг таклиф ҳамда мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилган.

⚠️ ХАВФСИЗЛИК — БАРЧАМИЗНИНГ МАСЪУЛИЯТИМИЗ!

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ