2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: Хўжайли туманида жойлашган энергетика объектида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 03.08.2026
  • 2

Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Хўжайли-2» подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-1-2-35 кВ куч трансформаторларининг кириткич қисимларида қизишларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!