2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Янгийўл туманидаги янги электр тармоғи қурилиш-монтаж ишлари муваффақиятли якунланди
  • 03.08.2026
  • 7

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 2 август куни Янгийўл туманида янги қурилаётган 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғи қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан, хавфсиз меҳнат шароити яратиш учун, истеъмолчилар вақтинчалик тармоқдан узиб турилган эди.

Қурилиш-монтаж ишлари 08:00 дан 12:00 гача белгиланган эди, айрим техник ва ташкилий сабабларга кўра таъмирлаш ишлари 09:00 дан соат 15:00 гача давом эттирилди.

✅ Режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари ҳақидаги огоҳлантириш эълонлари маҳаллаий ҳокимият ҳамда тақсимловчи тармоқ корхоналари орқали ҳам маълум қилинган эди. Шунга қарамай, режалаштирилган қурилиш-монтаж ишларидан бехабар қолган истеъмолчилардан ҳақли эътирозлар бўлди.

✍️ РАСМИЙ ИЗОҲ: «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 110 кВ кучланишли Л-19–23 электр узатиш ҳаво тармоғининг модернизация дастури доирасида «Ўзқишлоқелектр қурилиш» АЖ томонидан 4- ва 5-сонли таянч устунлари оралиғида 110 кВ кучланишли Л-Янгийўл-1 ва Л-Янгийўл-2 линияси билан кесишмани меъёрига келтириш ишлари бажарилди.

Шунингдек, 110 кВ кучланишли Л-Янгийўл-1 ва Л-Янгийўл-2 электр тармоғига янги ўрнатилган таянчга мавжуд симларни монтаж қилиш ишлари бажарилди.

✔️ Мазкур техник-муҳандислик тадбири Тошкент вилояти, жумладан Янгийўл тумани истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида амалга оширилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

https://t.me/yangiyul_tuman/44650

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ