
Бугун соат 21:40 да Тошкент шаҳридаги "Выставочная" подстанциясидан чиқувчи 6 кВ кучланишли кабель тармоғида шикастланиш бўлганлиги сабабли тақсимлаш қурилмаси кучланишсиз қолди.
Натижада Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим маҳаллалари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 22:25 да 6 кВ кучланишли кабель тармоғидаги носозлик тикланиб, тақсимлаш қурилмасига кучланиш берилди.
Айни пайтда мутахассислар тақсимловчи тармоққа навбати билан кучланиш бериб, истеъмолчилар электр таъминотини тиклаш ишларини олиб боришмоқда.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ