

Машғулот давомида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилди: Ташкилий тадбирлар; Ишларни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; Техник чора-тадбирлар; Техник эксплуатацияни ташкил этиш; Техник ҳужжатлар; Энергетика ташкилотларида ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари; Ҳудудлар, бинолар, иншоотлар ва хоналарни сақлаш.
Машғулот давомида ходимларга хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Бундай техник ўқитишлар ходимларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларини ошириш ҳамда электр тармоқларининг ишончли ва хавфсиз эксплуатациясини таъминлашга хизмат қилади.