

Президентимиз раислигида ёқилғи-энергетика соҳасининг устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти ҳокимлиги, прокуратура органлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида электр таъминоти тизимини такомиллаштириш, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш бўйича амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, трансформатор пунктларини таъмирлаш, электр тармоқларини тартибга келтириш, энергия йўқотишларини камайтириш, АСКУЭ тизими фаолиятини такомиллаштириш ҳамда электр энергияси истеъмолини онлайн назорат қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали