

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги энергетика объектларида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Акциядорлик жамиятининг маъмурий бинолари Она Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик тантаналарига мос равишда безатилиб, “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” шиори остидаги байрам дастурларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Бундан ташқари, 6 сентябрга қадар республика бўйлаб “Долзарб 40 кун” тадбирлари ўтказилмоқда. Акциядорлик жамияти магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан ҳам “Долзарб 40 кун” тадбирлари доирасода ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 28 июлидан 6 сентябрига қадар республика бўйлаб “Долзарб 40 кун” тадбирлари доирасида ободонлаштириш ва санитария-тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур тадбирларнинг асосий мақсади ҳудудларда санитария-тозалаш ишларини янада кучайтириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришдан иборат.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати